Кириш Регистрация

Андрей Фёдоров: «Агар менга ишонч билдиришда давом этишса, охиргача ишлашга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинни ўйлаган режаларимиз асосида бошладик. Лекин бугунги учрашувда омадимиз келмади. Йигитларда ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Охирги ўйинларга қараганда, бугунги ўйинда гол киритиш мумкин бўлган вазиятлар кўпроқ бўлди. Бироқ вазиятларни якунлаш борасида оқсадик. Ўйин дуранга мос эди. “Нефтчи” футболчилари тушкун ҳолатдан эндигина тикланяпти. Секин-аста ўйинимиз топиб борамиз деб ўйлайман. Натижа учун эса мухлислардан узр сўрайман. Ўйиндан сўнг мухлислар мендан истеъфо талаб қилиб хайқиришди.  Агар мени кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, мен кетишга тайёрман. Бироқ истеъфони раҳбарият ҳал этади. Агар менга ишонч билдиришда давом этишса, охиргача ишлашга тайёрман.

Очиғи, бу мавсум омад биздан очиқчасига юз угирмоқда. Мавсум аввалида жамоага кучли футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ уларнинг бизга қўйган талаблари тўғри келмади. Селекция масаласида ҳаммаси ҳам мураббийлар штабига боғлиқ эмас. Ўзимиз таклиф қилган футболчилар эса жамоада кучли рақобатни юзага келтира олишмаяпти. Бизга жамоани ўз ортидан етаклай оладиган футболчилар зарур. Албатта давралар оралиғида ўзгаришлар бўлади. Ҳозирданоқ хар бир чизиққа савияли футболчини таклиф қилишни режа қиляпмиз. Евгений Черемесинни ортга қайтариш? Ҳа, у билан алоқада бўлиб турибмиз. Бироқ у ҳам ортга қайтса, фақат ОЧЛда ўйнайдиган клубга келишини маълум қиляпти. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Энди “Машъал”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - деди Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 22:10, 16.04.2016.
Ўқилди: 3289 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик