Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Бунёдкор» стадионининг сиғими, олиб-сотарлар ва қалбакилаштириб бўлмас чипталар ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» стадиони ўз бағрига неча минг футбол мухлисини сиғдира олишига қизиқиб кўрганмисиз? Нима учун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларига чипталарни харид қилиш қийин ва улар нисбатан қиммат? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида «Дарё» мухбири «Бунёдкор» стадиони директори Воҳид Зокиров билан мулоқотда бўлиб, юқоридаги саволларга жавоб олди.

«‘Бунёдкор’ стадиони ўз бағрига 34 минг кишини сиғдира олади. Стадион ўриндиқлари 29 мингдан зиёд футбол мухлисига мўлжаллаган бўлса, яна 1 700 киши VIP хоналардан, 420 нафари эса ресторандан жой олиши мумкин. Қолган ўриндиқлар ўйин вақтида хавфсизликни таъминлаб берувчи милиция ходимлари учун ажратилган» , — деб маълум қилди Воҳид Зокиров.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига чипталарни харид қилиш қийинлиги ҳақидаги саволга Воҳид Зокиров қуйидагича изоҳ берди.

«Чипталарни харид қилиш қийин эмас. Истасангиз 5 та ёки бўлмаса 10 та чипта ҳам олишингиз мумкин. Аммо, уларни қайта сотиб юбормаслигингизга ким кафолат беради? Футбол ‘мухлислари’нинг (яъни олиб-сотарларнинг) фантазияси жуда юқори. Сизга бир мисол келтирай. Олиб-сотарлар қўлида фарзанди бор аёлни ёллади ва у навбатсиз, дейлик 5 та чипта харид қилди. Ўша аёл чипталарни фарзандларимга оляпман дейди. Бироқ унинг чипталарни ҳақиқатан ҳам фарзандлари учун сотиб олганини аниқлаш қийин. Яхшиямки стадион атрофида кўплаб камералар ўрнатилган ва 15 дақиқа ўтар-ўтмас ИИБ ходимлари чипталарни қайта сотаётган аёлни қўлга олди. Шунингдек, мухлислар эътибордан четда қолиб кетмаслиги ва сунъий равишда вужудга келтириладиган чипта танқислигининг олдини олиш мақсадида стадион чиптахоналарига махсус микрофонлар ўрнатилган бўлиб, сотувчи чиптахоналарда билет борлиги ҳақида маълум қилиб туради. Чиптахонадан тарқаладиган овоз узоқ масофаларга эшитилади» — деди «Бунёдкор» стадиони директори .

Шунингдек, стадион директори «Бунёдкор» чипталарини қалбакилаштириб бўлмаслиги ва уларнинг хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

«‘Бунёдкор’ чипталари махсус термокартондан ясалган бўлиб, бундай маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди. Ҳозирги кунда бундай технология асосида ясалган чипталар темир йўл вокзаллари, аэропортлар ва бизда бор. Ҳар бир чиптанинг қиймати бироз қиммат бўлса-да, биз хотиржамлик билан уларни бир ой аввал ҳам тайёрлаб қўйишимиз ва ўйиндан 10 кун аввал сотувга қўйишимиз мумкин. Чунки уларни қалбакилаштириб бўлмайди. Биринчидан, чиптада махсус ҳошия мавжуд. Иккинчидан, чиптадаги ёзувлар бўёқ билан эмас, лазер ёрдамида ёзилади. Шунингдек, термокартон асосида ясалган ушбу чипталар оловга чидамли ҳисобланади», — деб изоҳ берди Воҳид Зокиров.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:58, 17.04.2016.
Ўқилди: 9274 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.