«Шпор»лар жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг ашаддий рақиби бўлмиш «Арсенал»нинг 34-ёшли испаниялик хавбекини ўзига ёрдамчи қилиб олмоқчи.
Почеттино ва Артета ўз вақтида (2000-йиллар бошида) «Пари Сен-Жермен» сафида бирга ўйнашганди.
«У менга ёқади, мен билан ишлаш унга ҳам маъқул келса керак. Сиз бизнинг «ПСЖ» билан боғлиқ тарихимизни билсангиз керак, ўшанда у 17 ёшда эди, мен жамоа сардори бўлганман.
Бизда дўстона муносабатлар сақланиб қолган», – дейди Почеттино.