Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

ОЧЛ. «Бунёдкор» гуруҳда сўнгги ўринни нақд қилди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 5-тури доирасида "Бунёдкор" - "Лахвия" ўйини якунига етди. Бу сафар ҳам Лушчан шогирдлари ўз майдонида имкониятни бой берди.

Қатарликлар маҳорат бобида "қалдирғочлар"дан устун эканини исботлашди. Биринчи бўлимда Шукуров олис масофадан йўллаган хавфли зарбасини инобатга олмаганда, вакилларимиз эсда қоладиган бошқа вазият ярата олишмади. Иккинчи бўлим бошида эса Шомуродовнинг узатмасини Шаҳзод Нурматов яқин масофадан дарвозага жойлай олмади.

Ўйиннинг 64-дақиқасида "Лавхия" футболчилари идеал даражадаги ҳужумни ташкил қилишди. Қисқа узатмалар орқали ташкил этилган комбинацияларни Крим Будиаф дарвозага жойлади. Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида Муҳаммад Мунтарийнинг жарима майдончаси ичида унчалик хавфли бўлмаган зарбасини Зухуров оёқлари олдидан ўтказиб юборди, 0:2.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Бунёдкор" 2 очко билан муддатидан аввал гуруҳда сўнгги ўринни банд этиб бўлди. Сўнгги тур ўйини Лушчан жамоаси учун шунчаки расмиятчиликка айланди.

ОЧЛ, "В" ГУРУҲИ, 5-ТУР
"БУНЁДКОР" - "ЛАХВИЯ" - 0:2
ГОЛЛАР: Карим Будиаф (64), Муҳаммад Мунтарий (79)
"БУНЁДКОР”: 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
ЗАХИРА: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилла Ўринбоев 71.Александар Алемпиевич
“ЛАХВИЯ”: 40.Амин Лекомте, 2.Муса, 3.Аҳмад Ёсир, 7.Холид Муфта, 10.Нам Таэ Хи, 11.Муҳаммад Мунтарий, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 20.Али Ҳассан, 23.Аҳмад Муҳаммад, 70.Исмоил Муҳаммад.
ЗАХИРА: 90.Иванилдо, 8.Луиз Жуниор, 15.Диоко Калиуютика, 18.Аҳмад ас-Садий, 24.Холид Радван, 28.Юсуф Мсакни, 39.Саид ал-Қаҳтоний.
Ҳакамлар: Кришанта Дилан Перера, Приянга Намал, Параккрама Хематунга (учаласи – Шри-Ланка), Рисбек Шекербеков (Қирғизистон)
Ҳакамлар назоратчиси: Маъсуд Морадий (Эрон)
Учрашув комиссари: Саид ал-Масрий (Сурия)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:03, 20.04.2016.
Ўқилди: 3740 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик