Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Мануэль Нойер «Бавария» билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайтига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.

30 ёшли германиялик дарвозабоннинг янги келишуви 2021 йилга қадар мўлжалланган. Тажрибали футболчи 2011 йилда «Шальке 04» жамоасидан «Бавария»га келиб қўшилганди.

Мануэль Нойер «Бавария» таркибида уч марта Германия чемпиони ва икки бор Германия Кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, дарвозабон бир мартадан Европа Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.

Германия терма жамоаси сафида Нойер 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, 2010 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2012 йилги Европа чемпионатининг бронза медаллари совриндори бўлган. У бир неча бор «Олтин тўп» мукофотига даъвогарлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:34, 20.04.2016.
Ўқилди: 2728 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.