Ёзда Франция майдонларида ўтказиладиган Европа чемпионатидан кейин Антонио Конте миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаб, оғир кунларни бошдан кечираётган “Челси” клуби рулига ўтиради. Италиялик мутахассис Лондон клубига келиши биланоқ амалга ошириш керак бўлган айрим ишлар хусусида тўхталиб ўтамиз.
Юқори савияли ҳимоячи сотиб олиш.Жон Террининг “Челси” ҳимоясидаги кунлари поёнига етмоқда. Ҳимояда ўйнаётган бошқа футболчиларнинг хатолари эса Тибо Куртуани қийин ҳолатда қолдирмоқда. Жамоа ҳимоясига янги донор топиш учун Конте энг камида бир нафар юқори савияда ўйновчи ҳимоячи сотиб олишга мажбур. Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлган клуб янада олдинги натижаларини такрорлашни истаса албатта бу ишни амалга ошириши шарт бўлади.
Жамоа сардорини танлашТеррининг кетиши кутилаётганлиги учун ва ҳозирги таркибда бу лавозимга номзод кўзга кўринган футболчиларнинг йўқлиги ҳам яна бир бош оғриғи бўлиши мумкин. Ҳозирда вице сардор бўлган Бранислав Ивановичнинг ҳам доимо бошланғич таркибда тушишига кафолат йўқ. Кўринишидан бу ерда энг муносиб номзод Сеск Фабрегас. Нима қилишни эса Контенинг ўзи билади.
Ўзини кўрсатишни истаганларга имконият бериш керак.Жозе Моуриньо муваффақиятсизликлари сабабларидан бири унинг қаттиққўл сиёсатидир. Жон Оби Микел интервьюларидан бирида айтишича, “Моур ўйинга тушишга иштиёқманд футболчиларнинг фикрлари билан ҳисоблашиб ҳам ўтирмаган. Барча футболчилар жамоа манфаати учун борини бериб ўйнаши керак. Лекин ҳеч ким Эден Азар, Оскар, Педро ёки Диего Костага ўхшаб қолмаслиги лозим. Моуриньо фалсафасидан футболчилар зериккан эди”.
Ёш футболчиларга имконият беришда давом этиш керак.Ушбу омадсиз мавсумда “Челси” мухлисларига юпанч берган нарса бу Рубен Лофтус Чик ва Бертранд Траоре каби футболчиларнинг кашф қилингани бўлди. Клуб скаутлари бутун Европадан ажойиб истедодларни топиб “Челси”га олиб келишди. Лекин уларни асосий таркибга жалб қилиниши пайсалга солинди. Айнан мана шу томондан Конте эҳтиёт бўлиши ва жамоа қария футболчиларга боғланиб қолмасдан, ёш футболчиларга ҳам навбат берилиши керак.
Футбол сиёсатига жуда ҳам киришиб кетмаслик керак.Футбол майдонидаги Моуриньонинг яна бир омадсизлиги - унинг футбол сиёсати ботқоғидан чиқиб кета олмагани бўлди. Иккинчи марта жамоага қайтишида у ўзини рақибларидан жудаям юқори санаб юборди. Афсуски, у иккинчи Алекс Фергюсон бўла олмади. Моуриньо тилига эрк бериши орқали жуда кўп можаролар гирдобига ўралашиб қолди. Конте бундан фарқли ҳолатда фақат футбол ҳақида фикр юритиши, унинг футболчилари эса фақат футбол ўйнаши керак.
Контени “Челси”да қийин кунлар кутиб турганини инобатга олсак, унга осон бўлмаслиги аниқ. Умид қиламизки, италиялик мутахассис бир пайтлар “Ювентус”ни кучайтира олгани каби, “Челси”нинг ҳам “жонига оро кириб” жар ёқасида турган “аристократлар”ни ўз ҳолига қайтаради ва чин маънода "Челси"нинг табибига айланади. Ҳар ҳолда барча шуни кутмоқда, ҳаттоки "аристократлар"нинг аристократлари ҳам!
Тилмочбек