Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Челси» Гюлер учун қанча маблағ тўлашга тайёр эканлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Арда Гюлер «Челси»нинг қизиқишлар доирасига тушди. Sportsboom нашрининг хабарига кўра, Лондон клуби туркиялик футболчининг трансфери учун 100 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу «кўклар»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсонинг шахсий истаги бўлиб, у аввалроқ «Реал»да Гюлер билан бирга ишлаган. Шунга қарамай, айни дамда «Реал» ўз ярим ҳимоячисини сотишга тайёр эмас. Шунингдек, футболчини «Ливерпуль» ва «Арсенал» клублари ҳам кузатиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда Гюлернинг ўзи учун ҳам «қаймоқранглилар» сафида тўп суриш устувор вазифа ҳисобланади.

2025/26 йилги мавсумда Арда Гюлер «Реал» таркибида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Клуб билан амалдаги шартномаси эса 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:16, 10.06.2026.
Ўқилди: 1871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик