Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Манчестер Юнайтед» уч нафар футболчиси кетганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» шартномаси якунлангани сабабли бир йўла уч нафар футболчи жамоани тарк этганини маълум қилди. Улар — Каземиро, Тирелл Маласиа ва Жейдон Санчодир.

Бразилиялик ярим ҳимоячи (Каземиро) манкунианликлар сафида тўрт мавсум ҳаракат қилди. Ушбу давр мобайнида у 160 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди. Каземиро клуб билан биргаликда 2023 йилда Англия лига кубогини ва 2024 йилда Англия кубогини қўлга киритди.

Маласиа 2022 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ҳимоячи бош жамоа сафида жами 50 та ўйинда қатнашди, якунланган мавсумда эса бор-йўғи уч бор майдонда кўриниш берди.

Санчо 2021 йилнинг ёзида «Олд Траффорд»га кўчиб ўтган эди. Вингер клуб сафида 83 та учрашув ўтказди, шунингдек, фаолияти давомида бошқа жамоаларга ижарага ҳам берилди.

Киритилди: 17:00, 10.06.2026.
Ўқилди: 4521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик