Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Бадиий гимнастика. Анастасия Сердюкова “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Сердюкова Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналаётган мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, “Рио-2016” ўйинларига лицензияни қўлга киритди.    Дунёнинг кўплаб етакчи бадиий гимнастикачилари иштирокида ўтаётган ушбу нуфузли мусобақанинг шахсий ҳисобдаги баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган истеъдодли спортчимиз кучли бешликдан ўрин эгаллади ва тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.    Анастасия Сердюкова лента билан бажариладиган машқда 16.766 очко билан тўртинчи, обручда 16.983 очко билан бешинчи, тўп билан бажариладиган машқда 16.800 очко билан етитинчи ва ниҳоят булавада 16.316 очко билан ўн бешинчи натижани қайд этди ва умумий 66.865 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринни эгаллади.    Мазкур жадвалда Анастасиядан юқори ўринларни эгаллаган беш спортчидан икки нафари аввалроқ XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганлиги боис, ўз-ўзидан ҳамюртимиз икки поғона юқорига кўтарилди ва кучли бешликдан ўрин олган спортчилар қаторида “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди.    Бугун ўтказиладиган гуруҳ баҳсларида ҳамюртларимиздан Луиза Ганиева, Зарина Курбанова, Марта Растабурова, Самира Амирова ва Валерия Давидова совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Мазкур мусобақада кучли учликдан ўрин эгаллаган жамоалар “Рио-2016” ўйинларининг лицензиясига эга бўладилар. Спортчиларимизга бўлажак масъулиятли мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз.    Шундай қилиб, мамлакатимиз спортчилари томонидан “Рио-2016” ўйинларига қўлга киритилган йўлланмалар сони 67 тага етди. Шундан 25 таси паралимпиячиларимизга тегишли.    Маълумот учун. Анастасия Сердюкова 2014 йили Инчеон шаҳри (Жанубий Корея)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида жамоавий баҳсларда олтин, шахсий ҳисобда эса бронза медали совриндори бўлган.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:53, 23.04.2016.
Ўқилди: 4448 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4798]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3244]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3131]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1852]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1834]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1562]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1555]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик