“Пизи” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Қозоғистон терма жамоасини бошқариш учун номзод сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Қозоғистон футбол федерацияси Гаттузони мамлакатнинг бош жамоасини бошқариши учун номзодлар қаторига киритган. Яқин кунлар ичида томонлар музокараларни бошлаши мумкинлиги айтилмоқда.
Олдинроқ, Гаттузонинг бошқа бир терма жамоани бошқарши мумкинлиги хабар қилинганди.