Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Зарғалдоқранг генерал”: Шоҳ сохта экан

Баҳо:
+ | -

Голландия терма жамоасининг бутун дунёга машҳур бўлган мухлиси Винфрид Витьеснинг исмини айтишганда ҳамма “ким экан у?” деган саволни ўзига беради. Ростдан ҳам, ким у? Бу футбол ишқибозини бутун дунёда 4 номи билан эслашади. Ҳамманинг наздида у ҳарбий одам сифатида гавдаланади. Голландия терма жамаоси иштирокидаги барча ўйинларни қолдирмасдан стадиондан томоша қилиб борувчи Винфрид Витьес Эльст шаҳарчасидаги кийим кечак дўконида сотувчи бўлиб ишлайди. 6 ёшидан буён футболга қизиқади. Ушбу ишқибоз ўз юртида жуда танилиб кетди ва ҳозирда унинг автобиографиясига ҳамма қизиқмоқда.  Винфрид Витьес 1988 йилдан буён миллий термасининг барча ўйинларини томоша қилиб келмоқда. 1959 йили туғилган Виннининг шкафида 200 дан ортиқ учрашув чипталари бор.

2003 йили 7 июнь куни Эльст шаҳридан келган тадбиркорВинфрид Витьес Марк Овермарс ва Патрик Клюйвертлар Минскда Белоруссия термасининг дарвозасига киритган гол урган куннинг эртасига Минск кўчаларини айланиб юрарди. Шу кундан кейин унинг ҳаётида катта ўзгариш рўй берди. У тасодифан ҳарбий либос сотаётган дўкон олдига келиб қолади. Узоқ  савдолашувдан кейин Винни “Зарғалдоқранг генерал”га айланади.

2007 йили Евро-2008 саралаш баҳсларида Словенияга қарши учрашувда мухлислар у билан бирга суратга тушишни сўрашади. Шу паллада ҳеч ким Виннининг бошидаги фуражка қандай қилиб ғойиб бўлганини сезмай қолади. У йиғламсираб стадиондаги хавфсизлик ходимларига муражаат қилади. “Мен ўзимни бош кийимсиз худди яланғоч одамдек сезяпман, агар уни қайтаришмаса мен яна Минск шаҳрига бориб уни бир маҳаллар сотиб олган дўконимдан яна сотиб олишга мажбурман”  деганди Витьес. Шу куни унинг фуражкаси топилмади. Ашаддий мухлис Минскка учди ва кейинги учрашувда ўзига қадрдон бош кийимда пайдо бўлди.

 2008 йилги Европа чемпионатидан кейин “Зарғалдоқранг генерал”ни турли ижтимоий тадбирларга таклиф қилишни бошлашди. Асосан юрак хасталиги билан боғлиқ тадбирларда кўп қатнашарди. Чунки унинг ота-онаси юрак хуружидан вафот этган эди.

2014 йилги мундиал олдидан “зарғалдоқранг генерал”нинг Эльст шаҳарчасидаги жинси шимлар сотувчи дўкони инқироз сабаб ёпилди. Эндиликда Винни Бразилияда ўтадиган мундиалга йўл кира тополмай қолганди. Голландлар мухлислари талисманининг бошига тушган бу воқеалардан хабар топган Амстердамнинг пиар компанияларидан бири унга ёрдам қўлини чўзади. Пиар компанияси раҳбари Нинке ван ден Брук ўшанда шундай деганди:

“Ҳамма мундиалга бориб жамоамизни қўллаб-қувватлашни истайди. Лекин бу одам улар ичида биринчи ўринда туради. Усиз бизнинг мухлислар ўтирган трибуна ҳувиллаб қолади. Бу худди терма жамоамизнинг Роббенсиз майдонга тушиб келишидек гап”.

Шундан кейин, ушбу мухлиснинг сафар харажатлари учун бутун мамлакат бўйлаб пул йиғиш акцияси ўтказилади. Ҳомийлар ҳам тезда топилади. Винни бу сафарда ўзига ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди. Мундиалдаги энг кулиминацион нуқтаси голландлар сардори Ван Персининг бронза медали ва сардорлик боғичини унга тақдим қилгани бўлди.

Манба chempionat.com

Манба: offside.uz
Киритилди: 15:41, 26.04.2016.
Ўқилди: 3962 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.