Олий лига еттинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Бухоро» жамоалари баҳси Навоийда кўпсонли мухлислар учун бугун ажойиб футбол байрамини тақдим этиши кутилмоқда.
Айни пайтда Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси кассаларида ўйин чипталари сотиш қизғин давом этяпти. Мухлислар учун қулайлик ВИП секторидан ташқари барча трибуналарга чипталар баҳоси бир хил нархда — 6000 сўмдан сотилмоқда.
Аксарият ишқибозларни бугунги ўйинни жамоалар қайси либосларда ўтказиши қизиқтириши табиий, албатта. Ҳар иккала футбол клублари раҳбарлари келишувига мувофиқ, мезбонлар кўк-қизил, «Бухоро» жамоаси аъзолари эса оқ либосда майдонга тушадилар.
Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» — «Бухоро» учрашуви 30 апрель, яъни бугун соат 19.00 да бошланади. Барча мухлисларни «Ёшлар» спорт мажмуаси стадионида кутамиз.