Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

«Манчестер Сити» 18 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва «Лилль» ярим ҳимоячи Айюб Буадди трансфери бўйича келишувга эришди.

RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс маълумотига кўра, «шаҳарликлар» 18 ёшли Марокаш терма жамоаси футболчиси учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 100 миллион евро тўлайди. Фабрицио Романо ҳам клублар ўртасида келишувга эришилганини тасдиқлади.

Буадди «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома шартларини аввалроқ келишиб олган эди. «Лилль» ҳам футболчининг трансферига розилик берган ва энди у Англия клубига қўшилиши кутилмоқда.

Битим «Лилль» тарихидаги энг қиммат сотувга айланади. «Манчестер Сити» эса ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Буадди ўтган мавсум Лига 1да 30 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у 7 та сариқ ва 1 та қизил карточка олган.

18 ёшли футболчи ЖЧ-2026да Марокаш терма жамоаси сафида 5 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 17:01, 23.08.2026.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик