Кириш Регистрация

Бобур Зуҳриддинов: “Бироз омадимиз юришмади”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистларнинг саволларига Бобур Зуҳриддинов жавоб қайтарди:

- Авваламбор Наманган аҳли ва “Навбаҳор” жамоаси аъзоларини табриклайман. Кейинги учрашувларда ҳам наманганликларга омад тилаб қоламан. Ўйин борасида гап кетганида, шиддатли, курашларга бой баҳс бўлди. Озгина омад етишмаганлиги сабабли мағлубиятга учрадик. Сариқ карточкаларининг кўплиги ўйинни шиддати билан боғлиқ бўлди деб ўйлайман. Ўйин темпи юқори бўлганлиги сабабли футболчилар айрим вазиятларда тўпга ета олмай қоидани бузишди. Жамоамиз аъзоларига огоҳлантиришлар бўйича танбеҳларни бермоқдамиз. Келгусида ҳам карточкаларни камроқ бўлиши борасида иш юритамиз. Вазиятлар пайтида тўғри қарор қабул қилиш борасида камчиликлар кузатилди. Бундан ташқари олис масофалардан зарба беришлар ҳам бугун кам бўлди. Балки мураббий сифатида тажриба етишмаётганлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:46, 30.04.2016.
Ўқилди: 3129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик