ОЧЛ 6-тур учрашувлари доирасида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси БААнинг “Ал Наср” клубига қарши баҳс юритди. 0:0 ҳисоби қайд этилган ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Иван Йованович ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Нилмар журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
— 2016 йилнинг 4 май куни биз учун муҳим сана бўлди. Чунки биз тарихимизда биринчи марта кейинги босқичга йўл олдик. Мана шу 6 ўйин кўрсатдики, бизнинг кейинги босқичга йўл олганимиз адолатли бўлганини кўрсатди. Бугунги ўйин жуда қийин бўлди. Чунки биз жуда кучли ва кучли ижрочиларга эга жамоага қарши рақибга дуч келдик. Лекин биз “Локо”га очиқ худудлар бермадик. Қолаверса, уларнинг қарши ҳужумларга ўтиб кетишига йўл қўймадик.
Жамоа кейинги босқичга йўл олиш учун катта босим остида эди. Мен футболчиларни табриклайман. Улар ҳақли равишда Осиёнинг энг кучли 16 жамоаси қаторига киришди. Шунингдек “Локомотив”ни ҳам табриклайман. Уларнинг кейинги босқичдаги ўйинларига омад тилайман.
Бизнинг рақибимиз тўп билан яхши муомала қиладиган жамоа. Шунинг учун эҳтиёткор ўйин намойиш этдик. “Локомотив”га қарши ўйинда ҳар доим ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатиш яхши эмас.
Нилмар: —Мен учун ОЧЛ кейинги босқичига йўл олиш жуда муҳим. Мен 3-марта ушбу турнирда иштирок эмоқдаман. Лекин бошқа жамоа билан ҳам гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаганман. Шунинг учун бизнинг кейинги босқичга чиқишимиз жуда муҳим.
Рақиб жамоа сафидан айнан кимнидир алоҳида таъкидлаб ўтмайман. Чунки рақиб жамоавий ўйин намойиш этди. Айнан қайсидир футболчини ажратиб кўрсатиш жуда қийин.