Европа лигаси яримфиналининг жавоб учрашувида "Севилья" меҳмони бўлган "Шахтёр" рақиб қаршилигини синдира олмади. Европа лигасининг сўнгги 2та мавсуми ғолиби донецкликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлабки ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.