Руминиялик собиқ футболчи, айни вақтда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Георге Хаджи «Рубин» бош мураббийи бўлиши ойдинлашмоқда.
Sport.ro нашри маълумотига кўра, томонлар ўзаро шартнома бўйича келишиб олишган.
Кейинги йилларда Хаджи ўзи ташкил этган «Вииторул» жамоасини бошқариб келаётганди. Қайд этилишича, унинг хизматларига Европанинг бир қатор жамоалари, хусусан Туркиядаги жамоалардан ҳам қизиқишлар бўлган, лекин у «Рубин»ни танлаган.
Бундан олдинроқ, Хаджи Қозоннинг «Рубин» жамоасига бош мураббий бўлиши, унга йилига 4 млн евро миқдорида маош тўланиши ҳақида хабар берилганди.