Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Александр Волков: «Охиригача курашмаслик муаммосини енгишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Волков иштирок этди.

Александр Волков (“Навбаҳор” бош мураббийи): Умуман олганда йигитлар бугун берилган кўрсатмаларни, ҳатто, пенальтидан сўнг ҳам тўғри бажаришди. Танаффусда баъзи тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Иккинчи бўлимни фаол бошладик. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришгани менга манзур бўлди. Кутилмаган иккинчи голдан сўнг, афсуски, ўйинимизга салбий таъсир ўтказди. Учинчи гол урилгач эса ўйинни ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунлаш учун ишонч сўнди.

Гап натижада эмас. Биздаги муаммо охиригача курашмасликдан иборат. Шуни енгишимиз керак. Шогирдларимга жиддий эътирозим йўқ. Стандарт вазиятларга тайёргарлик жараёнида катта эътибор берамиз албатта. Аммо кўрганингиздек “Пахтакор” футболчилари бўйдор. Шунга жарима тўпларидан унумли фойдалан олмадик. “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди, улар амалдаги Ўзбекистон чемпионлари. Улар тезроқ ва кучлироқ бўлишлари шарт. “Навбаҳор” ўйинчилари баъзи вазиятларда курашни бой беришганини тўғри тушунса бўлади. Лекин иккинчи голга қадар “Пахтакор”дан қолишмадик. Автогол эса учрашувни кескин ўзгартириб юборди. Менга “Навбаҳор”нинг ўйини хуш келмоқда. Бошқаларга бизнинг ўйин ёқмаслиги мумкин. Мисол учун паловнинг ўттиз хил тури мавжуд. Барчага бир хил манзур келиб бўлмайди. Бугун ҳеч қандай бахона қилмоқчи эмасман. Ўйнашни тўхтатганимиз ягона муаммо бўлди, холос. Учинчи голдан сўнг ўйинимиздан қониқмадим.

Бугун икки асосий ҳужумчиларимиз Пишур ва Ражабов касаллиги туфайли Аббосовни ноиложликдан туширдим. Ҳужумни якунлашда кескинлик бизда бўлмади. Ўз йўналишим бўйича жамоа билан максимал даражада ишлашда давом этаман. Мени истеъфога чиқаришларидан қўрқмайман. Чунки эртами ёки кечми мени ҳам ишдан барибир олишади. Барча клубда бу ҳолат бир кун келиб кузатилади. Уч ойдан кейинми ёки уч йилдан сўнг, барибир мураббийни бўшатишади. Бизнинг ишимиз шунақа. “Навбаҳор” – футбол жамоаси. Футбол - менинг хаётим. Қандай даражада футболчини шуғуллантиришнинг аҳамияти йўқ. Асосийси шогирдларни кўзларида олов бўлиши лозим.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:41, 08.05.2016.
Ўқилди: 2961 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.