Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-1 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон U-19 ўртоқлик ўйинида Беларусь ёшлар терма жамоасини мағлуб этишди

Баҳо:
+ | -

Айни дамда Беларусьнинг Минск шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 1998 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат Беларусь ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Минск яқинидаги Молодчено шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси рақибини йирик – 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Таъкидлаш лозим, мазкур учрашувда Беларусь терма жамоаси 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат таркибни майдонга туширди. Ўйин бошидан тўлиқ устунликка эришган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-дақиқадаёқ Азиз Ғаниевнинг узоқ масофадан киритган голидан сўнг ҳисобни очишди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими 49-дақиқасида Санжар Қодирқулов ҳамда 89-дақиқасида Саиджамол Давлатжонов томонидан киритилган голлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига йирик ғалабани тақдим этди – 3:0.

Мазкур терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 9 май куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.

Беларусь, Молодчено.

Беларусь U-18 – Ўзбекистон U-19 - 0:3.

Голлар: Азиз Ғаниев (9), Санжар Қодирқулов (49), Саиджамол Давлатжонов (89)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:51, 08.05.2016.
Ўқилди: 6213 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик