Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

“Машъал”: Андижондан ҳам қуруқ қайтдик

Баҳо:
+ | -

Бугун жамоамиз Андижонда Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган “Андижон” – “Машъал” баҳсини ўтказди. Бу ўйинда ҳам жамоамиз сафардан қуруқ қайтадиган бўлди.

Учрашувини майдон эгалари ташаббус билан ўтказди ва ўйин натижага мос бўлди. Химоядаги кетма-кет хатоларимиздан майдон эгалари кўп бора фойдалана олмади. Бизда эса биринчи бўлимда фақатгина Зоҳир Қўзибоевдан қулай имконият юзага келган эди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.
Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар ташаббус билан бошлади. Ўйинда ҳисоб 75 дақиқага келганда очилди. Жарима чизиғи устидан ошириб берилган тўпни Анвар Бердиев боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг вакилларимиз олдинга интилди бироқ барчаси самарасиз кетди. Ўйин якунигача ҳисоб ўзгармай қолди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг очколаримиз 4 талигича қолди ва турнир жадвалида 15 поғонага жойлашди.
Энди жамоамиз навбатдаги турни ўз майдонида 14 май куни “Шўртан”га қарши ўтказади.

Олий лига, 8-тур
«Андижон» (Андижон) – «Машъал» (Муборак) 1:0
8 май 2016. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 17:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Р. Нугманов (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Гол: Анвар Бердиев 75, – 1:0

«Андижон»: 46. Ҳуршид Ходжаев, 3. Даврон Турсунов, 4. Азамат Исроилов, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Отабек Валижонов, 10. Анвар Бердиев (с), 18. Фарҳод Бекмуротов, 24. Иброҳим Раҳимов (14. Исломбек Исоқжонов, 60), 77. Ғулом Ўрунов (26. Бахтиёр Қосимов, 66), 84. Неманья Йованович, 89. Бобур Акбаров.
Захира: 12. Нодиржон Ашурматов, 2. Турсунбой Ҳусанов, 11. Абдумалик Абдуллаев, 13. Рустам Аъзамов, 27. Раббимжон Ҳасанов.
«Машъал»: 30. Ботир Носиров, 7. Зоҳир Қўзибоев, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 19. Мирзоҳид Ғофуров (10. Жамшид Ҳасанов, 64), 22. Сирожиддин Ҳамроев, 25. Иҳтиёр Тошпўлатов (20. Шаҳбоз Эркинов, 74), 29. Дилявер Абибуллаев, 55. Аваз Агалиев, 90. Зафар Тўраев (с), 96. Шохжаҳон Қиличев (2. Искандар Шойқулов, 70).
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 6. Сардор Абдураимов, 9. Ҳумоюн Муртазоев, 27. Ғулом Ҳайдар Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуротов 27, Дилявер Абибуллаев 37, Ботир Носиров 69,

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 19:11, 08.05.2016.
Ўқилди: 2614 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.