Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Шер» - барибир ўрмон ҳайвони

Баҳо:
+1 | -

Олий лиганинг 8-турида "лочинлар" пойтахтда "Пахтакор"га мағлуб бўлди. Ҳозир учрашув тафсилотларига тўхталмоқчи эмасман. Ҳакамлик ҳақида ҳам эмас.

Ўйин куни. Тошкент томон унча кўп бўлмаган мухлислар йўл олишди. Стадион атрофига етиб келганимизда «Навбаҳор» мухлислари етакчиларидан Жаҳонгир Шарифий меҳмонлар учун билетлар ажратилганлигини айтиб ўтди. Наманганлик ишқибозлар учун аталган 60 та бепул чипталарни Жаҳонгир ака келганларга тарқатдилар. "Пахтакор" фан-клуби аъзоси саналган ёши каттароқ амаки эса бизни 22-сектор томон бошлаб бордилар. 

Секторга жойлашганимиздан сўнг бошқа бир нуроний "Пахтакор" мухлиси олдимизга келиб, "Навбаҳор" ишқибозлари ҳақида гапира бошлади. Қайсидир йили "Пахтакор" фанатлари Наманганда тошбўрон қилинган экан. Шунинг учун ўзаро ҳурматда бўлиш кераклигини, қачонлардир ота-боболаримиз "Пахтакор"га мухлис бўлганлигини айтиб ўтди. 

Ўйин бошланди. Дастлабки бўлимни нотўғри баҳоланган пенальти билан урилган гол эвазига "Пахтакор" ғалаба билан якунлади.

Танаффус пайтида "Пахтакор" рамзларидан саналган "шер" ниқобини бошга илвоган мухлис ўзини жуда ғалати тутди. Меҳмонлар сектори олдидан ўтаёган "шер" одоб-аҳлоққа зид келувчи ҳатти-ҳаракатларни кўрсатди. Бундан пойтахтлик кўпгина мухлислар "мазза" қилди. 

Шунда ўйиндан аввал бизнинг олдимизга келган фахрий мухлисни гапларини эсладим.Ўзаро ҳурмат ҳақидаги гаплар қаерда қолди? Нега ҳамма фикрлар ҳакам ҳуштаги чалингунча амалда холос? Ўша ёши катта мухлислар ўша "шер"га одобномадан дарс берса бўлмасмикин? Маданиятсиз, тарбиясиз "Пахтакор" фанатларими ёки "Навбаҳор"ники?

Ҳозирги "Пахтакор"нинг ўйинларига ашаддий мухлислар кирмаяпти. Аксарияти "Пахтакор"нинг сохта мухлислари. Ҳақиқий ишқибозлар учун 11+ шаклидаги жамоа керакмас! Ўзбек футболи шу йўсинда кетса эртага ўйингоҳларда фақат тартибни сақловчи ходимлар қолади, холос!

Наманган - футбол ўчоқларидан бири! Мухлисларининг тенги йўқ аслида, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа билан бирга - ҳамнафас!

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 09:09, 10.05.2016.
Ўқилди: 4371 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.