Кириш Регистрация

Швайштайгер: Фаолияти рақамларда. 10 факт

Баҳо:
+ | -

Бугундан бошлаб футбол оламида ўз ўрнига эга бўлган ҳимоячи ва ярим ҳимоячиларнинг фаолиятларига назар солиб, уларнинг ўйинлари ва голларига оид 10 тадан фактни эътиборингизга хавола этиб борамиз. Танишининг биринчи қаҳрамонимиз Бастиан Швайштайгер, Қуйида унинг футболчилик фаолиятида рақамлар билан боғлиқ 10 та факт!


1. Бастиан 2001-2005 йиллар давомида “Бавария  II” жамоасида 35 учрашувда 2 гол урган.


2. 2002 йилдан 2015 йилга қадар эса “Бавария”да роппа-роса 500 та учрашув ўтказиб, рақиблар посбонларини 68 марта ранжитишга муваффақ бўлган.


3. 2015 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” либосида 31 ўйинда 1 гол киритди.

4. Швайштайгер 2000-2004 йиллар мобайнида Германиянинг турли хил ёшдаги термалари учун 26 учрашувда иштирок этиб, 6 бор ўз номини таблога ёздириб қўйган.


5. 114 учрашувда 23 гол. Бу Бастианнинг Германия миллий терма жамоасидаги статистикаси.


6. Швайни Бундеслигада 342 учрашувда иштирок этиб, 45 та гол урган.


7. 2008-09, 2012-13 йилги мавсумларда у 9 тадан гол урган. Бу ярим ҳимоячининг бир мавсумдаги энг кўп гол уриш борасидаги шахсий рекордидир.


8. Ушбу мавсумда у атиги 1 та гол уриб, шахсий антирекордини ўрнатиб турибди.


9. 2010 йилги жаҳон чемпионатида Швайштайгер 3 та голли узатма амалга оширган ҳолда Мюллер, Ўзил, Кака ва Куйт билан биргаликда энг яхши ассистент бўлди.


10. Швайштайгер фаолияти давомида жами 680 ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 94 та гол ёздириб қўйган.

Фурқат Юсупов
Суареснинг ушбу мавсумдаги рекордлари
“Реал”нинг “5” рақам эгалари. Зидандан Коэнтраугача

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:29, 11.05.2016.
Ўқилди: 3785 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.