Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Спорт» телеканали 17:00 да бошланадиган Тошкент дербисини ярим тунда намойиш этади

Баҳо:
+ | -

12 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 9-тур беллашувлари «Локомотив» ва «Пахтакор» клублари ўртасидаги Тошкент дербиси билан старт олади. Яна 6 та ўйин 14 май куни бўлиб ўца, 9-тур 16 май кунги «Металлург» — «Насаф» ўйини билан якун топади.

ПФЛ тақвимига кўра, Тошкент дербиси 13 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Шундан келиб чиқиб, «Спорт» телеканали 13 май кунги кўрсатувлар дастурига «Локомотив» — «Пахтакор» ўйинини ҳам киритганди. Унга кўра, 18:15 дан бошлаб 9-турнинг марказий ўйини тўғридан-тўғри олиб кўрсатилиши керак эди.

Кейинроқ ПФЛ мазкур учрашувни 12 май санасига кўчирди. Ташкилот расмий сайти буни «Локомотив» клубининг Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф учрашувларига жиддий тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида, деб изоҳлади. Қайд этиш керак, ПФЛ регламентида ўйинлар санасининг эҳтимолий ўзгариши мумкинлиги ҳақида алоҳида банд бор. Бироқ ташкилот тақвим тузаётганида Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи «Локомотив» ва «Пахтакор» клубилари гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаши мумкинлигини инобатга олган ёки йўқлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.

17 май куни «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали дастлабки учрашувини Саудия Арабистонида «Ал-Ҳилол» клубига қарши ўтказади. Мазкур ўйин санаси ва жойи «Локомотив» «А» гуруҳини 1-ўринда якунлаган 4 май кунида маълум бўлиб улгурганди.

«Дарё»нинг аниқлашича, «Спорт» телеканали кўрсатувлар жадвалига катта ўзгартириш киритмайди ва «Локомотив» — «Пахтакор» тўқнашувини 12 майдан 13 майга ўтар кечаси соат 00:05 да эфирга узатади. МТРК расмий сайтидаги кўрсатувлар жадвалида бу вақтда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа Чемпионати ўйинларидан бири олиб берилиши кўрсатиб ўтилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:38, 12.05.2016.
Ўқилди: 6787 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.