Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Легионерлар: Денисов тўлиқ ўйнади, Аҳмедов жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида навбатдаги тур учрашувларида майдонга тушишди.

РОССИЯ

Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Россия Премьер-Лигаси 28-тури доирасида "Кубань"га қарши учрашувда майдонга тушди. "Локомотив" майдонида бўлиб ўтган учрашувда "Кубань" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ҳамда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"Краснодар" клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов мазкур турда ўз майдонида "Крылья Советов" клубига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди, аммо жароҳат олгани боис 15-дақиқада алмаштирилди. Айни дамда, ўзбекистонлик футболчи тиббий кўрикдан ўтмоқда.

БАА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БАА Про-Лигаси 26-тури доирасида "Аш Шабоб" таркибида майдонга тушди. Ўз майдонида "Ал Васл"ни қабул қилган "Аш Шабоб" учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ҳамда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистон Премьер-Лигаси 10-тури доирасида Караганданинг "Шахтер" клубига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда "Ордабаси" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих учрашувнинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:05, 12.05.2016.
Ўқилди: 6084 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6562]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6164]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3958]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2346]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2339]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2017]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1911]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1840]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1766]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1628]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик