“Лестер” жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди ва ярим ҳимоячи Рияд Маҳрез Англия чемпионатининг сўнгги турида Nike компанияси томонидан махсус ишланган “Ваҳрез” номли бутсаларда майдонга тушишади.
Варди “Эвертон”га қарши ўйинда шунга ўхшаш бутсаларни синовдан ўтказиб кўрган. Бу сафар ҳам у ўзгача бутсаларда майдонга тушади.
Жорий мавсумда Варди рақиблар дарвозасини 24 марта ишғол қилган бўлса, унинг жамоадоши Маҳрез ҳисобида 17 та гол мавжуд.