Кириш Регистрация

Бобур Зуҳриддинов: Бизга фақат ғалаба етишмаяпти

Баҳо:
+ | -

Олий лига 9-туридан ўрин олган “Нефтчи” ҳамда “Обод” (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийси Бобур Зуҳриддинов ўз фиклари билан ўртоқлашди:

- Ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, жудаям қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Бундай учрашувлар иккала жамоани ҳам олдинга қадам ташлашида жудаям катта туртки бўлади. “Нефтчи” жамоаси бугун кутганимизданда кучли ўйин намойиш қилди. Уларнинг аввалги икки учрашувларини кўргандим. Бугун улар бу ўйинларга нисбатан уч баравар кучли ўйин кўрсатишди. Фарғоналикларни ғалаба билан табриклайман.

 

- Вазиятлардан фойдалана олмаслик фақат бизда эмас, қолган жамоаларда хам бор. Лекин биз хозир имкониятлардан фойдаланиш борасида изчил иш олиб бораяпмиз. Ўйинчиларимиз ёш бўлганлигини ҳисобига кўп вазиятларда совуққонлик етишмади деб ўйлайман.

 

- Биз олдимизга қўйган асосий режани футболчилар 100 фоиз эмас, 95 фоизга бажаришди деб ўйлайман. Фақат баъзи бир ҳолатларда уларга бироз совуққонлик етишмади. Яна баъзи бир ҳолатларда “Нефтчи”нинг тезкор ўйинчиларига улгуролмаганлигимиз учун ҳам хато қилдик ва мағлубиятга учрадик. Тушкунликка тушиш йўқ, кейинги ўйинларга тайёргарлик олиб борамиз.

- Битта ўйинда учта пеналти дегани ўйин жудам шиддатли ўтганидан далолат беради. Бизни футболчиларда иштиёқ жудаям кучли, фақат бизга ғалаба етишмаяпти - деб фикрларини якунлади Зухриддинов.

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:40, 16.05.2016.
Ўқилди: 2352 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик