Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Севилья» — кетма-кет учинчи марта Европа лигаси ғолиби!

Баҳо:
+2 | -

Европа лигасида ғолиб жамоа номи ўзгармади. "Севилья" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этди.

Испанлар учрашув бошидан биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қилишди, рақиб дарвозаси томон бир неча марта юриш қилишди. Аммо Клопп шогирдлари сабр қилишди, ҳимояланишди. Улар майдонга ва рақибга мослашиб олишганидан кейин хавфли ҳамлаларни амалга ошира бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар 35-дақиқада ўз самарасини берди. Даниэль Старриж жарима майдончасининг бироз чапроғида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан чап оёғининг ташқи томони билан олис бурчакка айланма зарба берди. Тўп манзилга аниқ борди!

Орадан 4 дақиқа ўтиб, "Ливерпуль" иккинчи голни урди, аммо у Старрижнинг айби билан инобатга олинмади. Бурчакдан етказилган узатмага Ловрен бош билан зарба берди. Дарвозабон майдончаси офсайдда турган Старриж тўпга оёқ чўзди, аммо унга тегмади. Ҳужумчи дарвозабонни чалғитгани учун гол инобатга олинмади.

Биринчи бўлимдан хулоса қиладиган бўлсак, "Ливерпуль" бугун нима қилиш кераклигини аниқ билган ҳолда майдонга тушганди. Клопп "Севилья"ни жуда яхши ўрганиб чиққани кўзга ташланди. Аммо, лекин, бироқ...

Иккинчи бўлимда тўпни майдон марказидан ўйинга киритганидан кейин "Севилья" орадан 18 сония ўтиб, "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилди. Мариано ўнг қанотда Коутиньо ва Морено орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида турган Гамейрога аниқ узатма берди. Ҳужумчи тўпга оёқ қўйди ва ҳисобни тенглаштирди. Мариано ижросида мана шу ўтиш, кейинчалик маълум бўлишича, ўйин тақдирини ҳал қилган экан.

Баҳснинг 64 ва 70-дақиқаларида Коке икки марта "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилиб, Клопп шогирдларини бутунлай нокаутга учратди. Умуман олганда, Унаи Эмери жамоаси иккинчи бўлимни жуда юқори даражада ўтказди.

Натижада "Севилья" кетма-кет учинчи йилдирки Европа лигасининг бош совринини қўлга киритмоқда. Жамоа келаси мавсумда Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок эиш ҳуқуқуни қўлга киритди.

Европа лигаси, финал.23:45
"ЛИВЕРПУЛЬ" - "СЕВИЛЬЯ" 1:3 (1:0)
Голлар: 1:0 – 35 Старриж, 1:1 – 46 Гамейро, 1:2 – 64 Коке, 1:3 – 70 Коке.
Ливерпуль – Миньоле, Туре (Бентеке, 83), Морено, Клайн, Ловрен, Милнер, Джан, Коутиньо, Лаллана (Аллен, 73), Фирмино (Орижи, 69), Старриж.
Севилья – Сория, Коке, Рами (Колодзейчак, 78), Эскудеро, Каррису, Банега, Нзонзи, Витоло, Крыховяк, Мариано, Гамейро (Иборра, 89).
Огоҳлантиришлар: Ловрен (30), Витоло (56), Банега (57), Орижи (72), Рами (77), Мариано (84).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:38, 19.05.2016.
Ўқилди: 7737 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.