Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

ОЧЛ. Чорак финал қуръаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими қачон ва қай тарзда ўтказилиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қуръа ташлаш маросими 9 июнь куни ОФК қароргоҳи жойлашган Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Финалга қадар Ғарбий Осиё ва Шарқиё Осиё мамлакатлари клублари тўқнаш келишмайди. Шу боис, чорак финалда "Локомотив" фақат Ғарб минтақаси клубига қарши тўқнаш келади. Ҳозирча "темирйўлчилар"дан ташқари БААнинг "Ан-Наср" клуби 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Хабарингиз бор, бу жамоа "Локо" билан бир гуруҳда иштирок этганди. "Наср" бугун Эроннинг "Тракторсозий" клубига 1:3 ҳисобида ютқазганига қарамай, ўз уйидаги 4:1 ҳисобидаги ғалаба туфайли кейинги босқичга йўл олди.

Ғарбий минтақада чорак финалнинг яна икки иштирокчиси номи эртага маълум бўлади. Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби амалда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб бўлган. Сардор Рашидов жамоаси дастлабки ўйинда "Лахвия" майдонида 4:0 ҳисобида зафар қучганди.

Яна бир чорак финал йўлланмаси "Зоб Оҳан" (Эрон) ва "Ал-Айн" (БАА) жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади. Амирликда ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган.

Шунингдек, Шарқда "Шангхай СИПГ" (Хитой) ва "Чжонбук Хёндэ Моторс" (Жанубий Корея) клублари бугун чорак финал йўлланмасини ҳал қилишди. "Сеул" - "Урава Редс" ва "Сидней" - Шандонг Луненг" ўйинлари билан яна икки чорак финалчи номига аниқлик киритилади.

Чорак финал ўйинлари 23-24 август ва 13-14 сентябрь кунлари ўтказилади.

Ярим финал босқичига қуръа ташланмайди. Бунга ҳожат қолмайди. Ғарбнинг икки, Шарқнинг икки жамоаси ярим финалда ўзаро тўқнаш келишади ва финалчиларнинг номи аниқ бўлади. Ярим финал баҳслари 27-28 сентябрь ва 18-19 октябрь кунлари ўтказилади. Финал учрашувлари 19 ва 26 ноябрь кунларига белгиланган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:06, 24.05.2016.
Ўқилди: 17553 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5869]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4973]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [3438]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3421]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2370]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2369]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [2077]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1987]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026даги энг паст xG кўрсаткичига эга гол муаллифи бўлди (видео) [1833]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида такрорланмас рекорд ўрнатди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик