Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Экваториал Гвинея терма жамоаси Тошкентга 20 нафар ўйинчи билан ташриф буюради

Баҳо:
+ | -

Экваториал Гвинея терма жамоаси бош мураббийи Эстебан Беккер Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви учун 20 нафар футболчини таркибга жалб этган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви учун аргентиналик мураббий 20 нафар футболчини рўйхатга киритган.  Маълумот учун, Экваториал Гвинея терма жамоаси сўнгги расмий учрашувини ўтган йилнинг 15 ноябрь куни ўз майдонида ЖЧ-2018 саралаши доирасида  Марокаш терма жамоасига қарши ўтказган ҳамда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эстебан Беккер бош мураббийлигидаги терма жамоа 3 июнь куни қитъа саралаши доирасида Бенин терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак эди. Аммо, ФИФА конгрессида Бенин терма жамоасига қарши санкция қўллангани ва мазкур терма жамоа ФИФА тасарруфидан чиқарилгани боис, ўйин қолдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси ўтган йили ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган.

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон ҳамда Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

Экваториал Гвинея терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун таклиф этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Фелипе Овоно ("Орландо Пайретс", ЖАР)

Мигель Эйома ("Бата")

Ҳимоячилар:

Карлос Акапо ("Валенсия Месталья", Испания)

Марсело Асуму ("Депортиво Унидад")

Игорь Энгонга ("Португалет", Испания)

Элой Эду ("Сэнт Эндрюс", Мальта)

Диосдадо Мбеле ("Хайберниан", Мальта)

Жэймс Борико ("Мальорка" B, Испания)

Эугенио Мбомио ("Депортиво Монгомо")

Ярим Ҳимоячилар:

Фредерико Бикоро ("Сони де Эла Нгуема")

Иван Зарандона ("Бургос", Испания)

Максимо Ндонго ("Расинг де Мисомесенг")

Виейра Эллонг ("Керкира", Греция)

Сильвериу Обиянг ("Аконангуй")

Кристобал Алого ("Сони де Эла Нгуема")

Федерико Нсуе ("Мальорка" B, Испания)

Ҳужумчилар:

Давид Митого ("Барко", Испания)

Энрике Боула ("Линарес Депортиво", Испания)

Давид Ортли ("Лаззспортс", Испания)

Сальвадор Эду ("Валенсия Месталья", Испания)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:13, 25.05.2016.
Ўқилди: 4578 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.