Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Британиялик полициячилар Евро–2016 да мухлисларни қўриқлаш учун Францияга йўл олади

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия полиция зобитлари бўлинмаси Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатига кўп сонли британиялик спорт мухлислари билан биргаликда йўл олиб, франциялик ҳамкасбларига ёрдам беради. Бу ҳақда, The Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, полиция Англия ва Уэльс терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда «маданият таржимонлари» сифатида қатнашиб, одатда қаттиққўллик билан ҳаракат қиладиган Франция махсус кучлари мухлисларга нисбатан ортиқ даражада қўпол ишламаслигини назорат қилади.

«Чет элда кўплар Англиянинг асосий муаммоси футбол ўйинларидаги зўравонлик деб ўйлар эди, аммо бу стереотип эскириб кетди», — деди махсус бўлинмага раҳбарлик қиладиган полиция суперинтенданти Стив Нилл.

Бу миссиянинг амалга оширилиши учун Франциянинг рухсати талаб этилади.

11 июнь куни англиялик футболчилар Марселда Россия терма жамоасига қарши майдонга тушган пайтда биринчи кескинлик юзага келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Нашрнинг уқтиришича, полициячилар россиялик ва англиялик безориларнинг тил бириктириши ҳолатларини аниқлаш мақсадида ижтимоий тармоқларни кузатиб бормоқда. Шунингдек, британиялик ва россиялик томошабинлар диний экстремистлар нишонига айланиши мумкинлиги билан боғлиқ таҳдидлар бор.

Европа чемпионати террорчилик таҳдиди бутунлай бартараф қилинмаган мураккаб бир шароитда ўтмоқда. 2015 йилнинг ноябрь ойидаги терактлардан сўнг Францияда жорий этилган фавқулодда ҳолат Евро–2016 ва «Тур де Франс» велопойгаси ўтказилиши муносабати билан июль ойининг охирига қадар узайтирилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:01, 26.05.2016.
Ўқилди: 2402 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.