Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

“Қўқон-1912” – “Локомотив” превью

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 30 май куни Олий лига 10-турида Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қўқонда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
“Локомотив” ва “Қўқон-1912” клублари бундан олдин олий лигада фақат икки марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйин 2015 йилда бўлиб ўтган. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилганди – 1:0.
Қўқонда ўтказилган баҳсда эса 2:2 ҳисоб қайд этилган. Ўша ўйинда Отабек Ҳайдаров дублга эришган. Ҳозиргача ўтказилган ўйинларда “Локо” тўрт очкони қўлга киритган бўлса, жамоамиз ҳисобида битта очко мавжуд. Тўплар нисбати – 3:2 “Локо” фойдасига.

Ҳакамлар
Олий лига 10-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди. Унга кўра, 30 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамларга топширилди.
Шерзод Қосимов ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган.

b54776ab848921e77063ce9689b076a2

Олий лига

10-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфуллин.

Бошланиш вақтлари
Мазкур учрашув 30 май куни соат 17:30да бошланиш режалаштирилган. Ўринбосарлар баҳси эса 29 май куни соат 17:00да бошланади. Барча футбол мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:49, 26.05.2016.
Ўқилди: 2244 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.