Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Диего Симеоне: «Реал»га қарши ўйинда мени фақат ғалаба қаноатлантиради»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне эртага бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар лигаси финалида «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин шиддатли, тенгкурашлар остида ўтади, айниқса, ўйин бошида. Каземиро эвазига тўпни йўқотган пайтда рақиб футболчилари тезда ўз жойини эгаллаб улгуради ва ҳимоядаги салоҳиятини кучайтириб боради. Майдон марказида ким яккакурашларда ғолиб чиқса, ўша устунликка эга бўлади. «Реал» футболчилари юқори техникага эга бўлгани боис, ўзларига очиқ ўйинни эп кўришлари мумкин.

Бизнинг клуб, ўйинчилар қайта-қайта ўзини кашф қилмоқда. Бу клубдаги энг қимматли нарса. Барча ривожланиш устида ишламоқда. Бу ҳаёт — ишлайсан, ишлайсан, ишлайсан ва якунда мақсадингга эришасан.

Финалда ўйнаш — фантастика, аммо ғалаба қозониш — янада яхши. Бу бизни қувончли лаҳзаларни орзу қилишга мажбур қилади. Албатта, осон бўлмайди. Фикрни жамлашни, доимо яхши ўйнашга ҳаракат қилишни, футболчиларнинг жойлашувини ўзгартиришни, жонфидоликни йўқотмасликни, ишга бўлган муҳаббатни сақлаб қолишни билишимиз керак. Сидқидилдан ишлашда давом этсанг, кўп нарсаларга эришишинг мумкин.

Ўз ўйин услубимизда кўп нарсаларни ўзгартирмаймиз, шунингдек, «Реал» ҳам ўзгартирмайди. Улар 2014 йилдан бери унчалик ўзгаришмади. Бизнинг сафимизда эса кўп ўзгаришлар бўлди, лекин структурани сақлаб қолдик. Каземиро «Реал»ни қарши ҳужумда хавфли рақибга айлантирган. Жамоа «Манчестер Сити»га қарши ярим финал ўйинида шундай ҳаракат қилди. Кўпчилик буни нотўғри деб ҳисоблайди, аммо мен эмас. Ўйин давомида турли вазиятлар бўлади, лекин «Реал»га ҳудуд тақдим этилса, у жуда хавфли жамоага айланади.  

Менга жамоамизнинг 113 йиллик тарихини елкамда кўтариш ёқади. Менга босим ёқади. Мени фақат ғалаба қаноатлантиради», — дейди Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:16, 27.05.2016.
Ўқилди: 3943 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик