Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Звонимир Бобан ФИФА бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Хорватия терма жамоаси ҳамда Италиянинг «Милан» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Звонимир Бобан Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бош котиби ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Reuters агентлигига асосланиб, «Чемпионат» хабар бермоқда.

13 май куни ФИФА бош котиблигига ташкилот тарихида биринчи марта аёл киши – сенегаллик Фатма Самура тайинланган эди.

Звонимир Бобан ФИФА маъмуриятининг футбол қисми — футболни ривожлантириш ва мусобақаларни ташкил этиш билан шуғулланади. Бунгача 47 ёшли хорватиялик мутахассис ташкилот президенти Жанни Инфантино маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борганди.

Шунингдек, ФИФА бош котибининг яна бир ўринбосари этиб Марко Виллигер тайинланди. У тижорат ва маъмурий операцияларни назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаган Маркус Каттнер қоидабузарлик учун ишдан бўшатилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:52, 31.05.2016.
Ўқилди: 2922 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.