3 май куни Швейцария ҳукумати ФИФАнинг Цюрих шаҳридаги бош қароргоҳида тинтув ўтказди. Мамлакат бош прокуратураси йўқолгани тахмин қилинган протоколни излаш учун тинтув ўтказиш бўйича ордер берган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, прокурор ФИФАдаги амалдорларнинг порахўрлиги можароси бўйича ҳужжатларни ва маълумотларни излашга кўрсатма берган. Шунингдек, ташкилотда янги жиноятлар амалга оширилгани бўйича гумонларни тасдиқлаш учун тинтув ўтказилган.
Қайд этилишича, гумондорлар орасида ФИФАнинг янги раҳбари Жанни Инфантино йўқ.
2 июнь куни Welt am Sonntag газетаси Инфантинонинг кўрсатмасига биноан ФИФАнинг 9-10 май кунлари бўлиб ўтган ижроқўм йиғилиши протоколи (видеоёзув) йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. Бунинг ортидан Инфантино 90 кун муддатга футболдан четлатилиши мумкинлиги айтилди.
Бугун эса ФИФА Инфантинога нисбатан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди.