УЕФА матбуот хизмати Евро-2016 мусобақаси пайтида, исталган вақтда футболчилардан допинг-тест олишини маълум қилди.
«Бу тестлар УЕФАнинг допингга қарши дастури доирасида олинмоқда. Тестлар фақат ўйин куни, ўйиндан олдин ва кейин эмас, балки исталган вақтда олинаверади. Футболчилар бунга тайёр бўлишлари керак», – дейилади матбуот хизматининг баёнотида.