«Лестер» жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди «Арсенал»га ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда Talkspor хабар тарқатди.
«Мен «Арсенал» вакиллари билан гаплашдим, турли миш-мишлар юрибди, кўринишидан Варди шартнома тузиш арафасигача етиб келган. У тиббий кўрикдан ҳам ўтган, аммо охир-оқибат шартнома тузишдан бош тортган», — дейди порталнинг вазиятга яқин манбаси.
Бундан олдинроқ, жамоадошлари Вардини Лестерда қолишга ундагани ҳақида хабар берилганди.