«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг саломатлиги борасида янги тафсилотлар маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, шотландиялик мутахассис «Олд Траффорд»да кечган «МЮ» — «Ливерпуль» учрашуви бошланишидан олдин шифохонага ётқизилган эди.
Daily Mail нашрининг янги маълумотларига кўра, Фергюсоннинг ҳаётига ҳеч қандай хавф таҳдид солмаяпти ва у тез орада уйига қайтиши мумкин.
Алекс Фергюсон 1986 йилдан 2013 йилгача манкунианликларни бошқарган. Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ўз майдонида «Ливерпуль»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва Чемпионлар лигасининг асосий босқичи йўлланмасини нақд қилди.













