Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Моуриньо «Реал» учун янги футболчи танлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо «Спортинг»нинг таянч ярим ҳимоячиси Мортен Юльманн билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Defensacentral нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш трансферининг амалга ошиш эҳтимоли пасайганидан сўнг, Моуриньо Португалия чемпионати орқали ўзига жуда яхши таниш бўлган Юльманн харидига эътибор қаратган.

26 ёшли даниялик футболчининг «Спортинг» билан шартномасида 88 миллион евро миқдорида товон пули тўлаб сотиб олиш банди мавжудлиги таъкидланмоқда. Бироқ хавбекка Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда ва улар лиссабонликларга аллақачон 40 миллион евролик таклиф юборишган.

2025/26 йилги мавсумда Юльманн барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 45 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 18:08, 13.06.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик