Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги учрашувлар учун чипталар нархи расман маълум қилинди.
Айни пайтда футбол мухлислари гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинлар чипталарини фаол равишда харид қилишмоқда. Қайд этиш жоизки, чипталарнинг сотув платформалари ва жойлашувига қараб нархлар қуйида келтирилган қийматлардан фарқ қилиши мумкин.
Терма жамоамиз гуруҳ босқичидаги ўйинларининг чипталар нархи қуйидагича белгиланган:
Ўзбекистон — Колумбия
Ўтказилиш санаси: 2026 йил 17 июнь
Чипталар нархи: 577 доллардан 6 181 долларгача
Ўзбекистон — Португалия
Ўтказилиш санаси: 2026 йил 23 июнь
Чипталар нархи: 692 доллардан 3 816+ долларгача
Ўзбекистон — Конго ДР
Ўтказилиш санаси: 2026 йил 27 июнь
Чипталар нархи: 252 доллардан 1 964 долларгача













