Англия - Россия ўйинидан олдин Марсель шаҳрида мухлислар ўртасида бир қанча тўқнашувлар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўйинда эса 90 дақиқа давомида тинчлик ҳукмрон бўлиб турди. Бироқ, Россия терма жамоаси қўшимча дақиқаларда ҳисобни тенглаштиргач, бир гуруҳ россиялик мухлислар инглиз фанатлари ўтирган трибунага ёриб кириб, даҳанаки жанг уюштиришди.













