Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол ҳақидаги энг нодир ва кескир иқтибослар

Баҳо:
+ | -

Футбол ким учундир (спортдаги гўзалликни англай олмайдиганларга, албатта) аҳмоқона томоша бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, миллионлар ўйинига миллиардлаб кишилар ишқибозлик қиладилар. Демак, улар орасида ақллилари жуда кўп. Шундан бўлса керак, жаҳон ОАВларида футбол тўғрисида кўплаб нодир ва такрорланмас даражадаги иқтибослар бериб борилади.

Футбол ҳақида кўпроқ шарҳловчилар ёки журналистлар билиб-билмай бизни тилимиз билан айтганда аския қилиб қўйдилар. Уларни тушунса бўлади, чунки соҳа кишилари футболни азбаройи қаттиқ севганидан шундай қиладилар. Жаҳллари чиққанида бир қуюшқондан чиқишиб, бақириб олишади, бегуноҳ идишларни синдиришади ва яна футболни ва асаблари кушандаси бўлган терма жамоаларига ашаддий ишқибозликни давом эттиришаверади. Мана буни - ўзаро монандлик, яъни – гармония деб аташ мумкин.

“Миллий терма жамоамиз шундай такрорланмас ўйин кўрсатдики, футболчиларнинг ўзлари ҳам нега майдонга тушганликларини тушунмадилар”, каби гап-сўзларни дунёнинг барча мамлакатларида эшитишингиз мумкин.

Баъзида ўйинчилар “зукколарча” фикр билдириб қўядилар. Биламиз, бу уларнинг хатоси. Футболчи ақллироқ гап айтмоқчи бўлади-ю, сўз бойлиги камтарона бўлганлиги сабаб, ўша фикр кулгили чиқади. Футболчи ўзи шунақа инсон – аввал гапириб, сўнг ўйланади. Ундан кейин эса тўпни тепади.

Пенальти — шундай нарсаки, жаллод бир лаҳзанинг ўзида жабрланувчига айланиши мумкин. (Франческо Тотти)

Отам болалигимда ўзим иштирок этган учрашувга ҳакамлик қилган. Эсимда, у менга сариқ карточка кўрсатиб, исмимни сўраган эди. (Кевин Кайл)

Айтишларича мен тўйимиз бўлган кунни нишонлаш учун хотинимни футбол ўйинига олиб борибман. Бўлмаган гап!. Ўша куни унинг туғилган куни эди. Ўйлаб ҳам кўришмайди. Нима мен мавсум ўртасида уйланадиган аҳмоққа ўҳшайманми?! (Билл Шэнкли)

Баъзида биз ютқазамиз, баъзида бошқалар ютади. (Отто Рехагель)

Тахминларни яхшиси - ўйиндан сўнг қилган маъқул! (Жоау Домингос Пинту)

Футбол бу — омма яъни жуда кўплаб инсонлар учун балетдек гап. (Дмитрий Шостакович)

Баъзилар футбол бу - ҳаёт ва мамот масаласи, дейишади. Бу ҳам ёмон фикр эмас. Ишонинг, футбол бунданда муҳимроқ нарса! (Билл Шэнкли)

Доим ҳимояда ўйнайдиган рақиб билан ўйнаш худди дарахтга севги изҳор қилиш билан баробардир. (Хорхе Вальдано)

Футбол қоидаси жуда оддий: агар тўп юмалаётган бўлса, теп. Агар у думаламаётган бўлса ҳам тепишинг керак. (Фил Вуснам)

Футболда балони тушунмасанг ҳам, жараённи кўриб ҳаяжонланаверасан. (Нил Салливан)

Агар яхши ўйнаётган бўлсам, финал ҳуштаги янграшини жуда ёмон кўраман. Қанийди, ўйин абадий давом этса, деган фикр миямга келади. Агар ёмон ўйнаётган бўлсам ўйиним яхши чиққунича баҳс давом этишини хоҳлайман. (Жорж Бест)

Мен чемпионатда ғолиб чиқиш учун ҳар ўйинда мағлубията учрашга ҳам қарши эмасман. (Марк Видука)

Тўғриси, ҳозир узоқни кўзлаб ярим финал ҳақида гапириш ўринсиз. Лекин, финалда албатта ғалаба қозонишимиз керак. (Бобби Робсон)

Машғулот пайтида спиртли ичимлик ичадиганлар ва умуман алкоголга яқинлашмайдиганларни иккига бўлиб, ўйин ўтказдик. Ичадиганлар 7:1 ҳисобида ютишди. Мен – йигитлар билганингларни қилинглар!, дедим. (Макс Меркель)

Тўп билан нима қилишни билмасанг – Гавриловга бер! (Константин Бесков)

Ҳозирги футболчилар ўзини ишчилар синфидан деб билишади. Тавба! Шунча даромад кўрадиганларни фикрини қаранг! Лекин, уларни шундай ўйлаши менга жуда ёқади. (Алекс Фергюссон)

Дарвозага аниқ тўп йўллашдан ташқари, дарвозабонга нисбатан қийшиқ тепиш ҳам керак. (Константин Мелихан)

Футбол дунёдаги муҳим ва умуман муҳим бўлмаган нарсадир. (Франц Беккенбауэр)

Инсонлар 22 ёлланган кишининг тўп тепишини томоша қилиш учун пул тўлашади, дейиш, худди скрипка дарахт шохи ёки “Гамлет” қоғоз ва сиёҳдан иборат нарса дейиш билан баробардир. (Жон Бойнтон Пристли)

Элмурод Эрматов, Андижон

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 12:51, 14.06.2016.
Ўқилди: 7205 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.