Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Икки ролда ҳам буюк

Баҳо:
+ | -

ЕВРОПА КЛУБ ФУТБОЛИДАГИ АСОСИЙ ТУРНИРДА ҲАМ ФУТБОЛЧИ, ҲАМ МУРАББИЙ СИФАТИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН 7 НАФАР БУЮК НАМОЯНДА. Ҳа, Зайниддин Зидан бир уринишда «Реал Мадрид»ни Чемпионлар Лигаси тахтига олиб чиқиб, миллионлар ўйини тарихидаги 6 нафар буюк футболчи-мураббий сафини тўлдирди. Эътиборлиси, бундай шарафга энг буюкларгина сазовор бўлишган. Бу сафарги фотожамланма (манба: Sports.ru)уларга бағишланади.

«Реал» афсонаси Мигель Муньос клуб билан футболчи сифатида 3 марта Чемпионлар кубоги соҳибига айланган. Эътиборлиси, у совринни кетма-кет равишда қўлга киритганди -1956, 1957 ва 1958 йилларда. Муньос кейинча-  лик мураббийликда ҳам ўзини кўрсатиб, 1960 ва 1966 йилларда асосий турнирда ғалаба гаштини сурди.

Жованни Трапаттони аввалига «Милан» таркибида жавлон уриб, Чемпионлар кубогини 2 бора боши узра баланд кўтарган - 1963 ва 1969 йилларда. Мураббий мақомидаги ютуқни эса 1985 йили «Ювентус» билан нишонлади.

Шубҳа йўққи, Йохан Кройфф буюк футболчи эди. Унинг Чемпионлар кубоги турнирида кетма-кет 3 марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилгани кўп нарсадан далолат беради. Хуллас, 1971, 1972 ва 1973 йилларда «Аякс»ни чемпионликка етаклаган Кройфф бу ишини 1992 йили  «Барселона» бош мураббийи сифатида такрорлаш уддасидан чиқди.

Голландиялик Франк Райкаард икки жамоа футболчиси сифатида турнир ғолиби бўлган. Яъни 1995 йили «Аякс» билан зафар қучган юлдуз кейинчалик 1989 ва 1990 йилларда  «Милан»ни бош соврин ютишига катта улуш қўшди. Мураббийликда эса «Барселона» (2006 йили)ни юқорига кўтарди.

Хосеп Гвардиола 1992 йили Йохан Кройфф қўл остидаги «Барселона»да асосий футболчилардан бири ролини бажариб, муваффақият қозонди. 2009 ва 2011 йилларда эса  «Барселона» устози сифатида ЧЛ ғолиби бўлди.

Карло Анчелотти «Милан»да ўйнаган вақти - 1989 ва 1990 йилларда Чемпионлар кубоги турнирида ғалаба нашидасини сурди. Кейин «россонерлар»ни устоз ролида икки марта ЧЛ чўққисига етаклади - 2003 ва 2007 йилларда. Мавсум-2013|2014 якунига келиб эса, «Реал» учун узоқ кутилган 10-кубокни таъминлади.

Зайниддин Зидан  2002 йили  ЛЧдаги ғалабани  айнан «Реал» либосида нишонлаганди. Мана, Зизу энди мадридликларни бошқарган ҳолда, яна бир марта обрўли соврин соҳибига айланди.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:15, 15.06.2016.
Ўқилди: 5083 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик