Биринчи лиганинг 15-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси Андижонда "Уз-Донг-Жу" клуби меҳмони бўлди.
Мазкур баҳс голлар шоусига айланиб кетди. Биринчи таймдан кейин мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала клуб ҳам 3 тадан гол урди.
Афсуски Темур Турдиев шогирдлари ҳимояда хатоларга йўл қўйишдан чарчашмаяпти. Нукусликлар 14 ўйинда 30 та гол ургани ҳужумнинг қай даражада кучли эканини англатса, 32 та гол ўтказиб юборгани ҳимоянинг шу қадар кучсиз эканини англатади.
"Орол" ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалининг 11-поғонасига тушиб кетди.
«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Орол» (Нукус) – 6:4. 78 мухлис.
Ҳакамлар: Д. Мухтаров (Тошкент) -8,2, Ш. Агзамов (Фарғона) – 7,5, Д. Қосимов (Фарғона) – 8,1, А. Исамутдинов - 9
Инспектор: В. Наджафалиев (Тошкент).
Голлар: У. Исмоналиев (32), Ф. Солохитдинов (34), И. Каримов (43), А. Тухтасинов (51), Д. Додабаев (66), И. Зайлобидинов (80) - О. Сдыков (25), Н. Хаипов (69, пенальти, 77), Ш. Собиров (85, автогол).
Огоҳлантиришлар: А. Махмудов (84), И. Зайлобидинов (90) – Н. Хаипов (53).
«УзДонгЖу»: Дилмурод Мамаюсупов, Шаробиддин Собиров, Асрор Раҳмонов, Усмонали Исмоналиев, Бекзод Ғаниев, Алишер Тўхтасинов, Ислом Каримов, Хайрулла Қодиров, Фехруз Салоҳиддинов, Азизбек Қаюмов, Азиз Маҳмудов.
Захира: Муҳаммадмирзо Зокиров, Мирзоҳид Мирсаидов, Жаҳонгир Дадабоев, Ойбек Аҳмедов, Хусан Ўрмонов, Жасур Қувваталиев, Икром Зайнобиддинов.
«Орол»: Жақсибай Аланберганов, Эшниёз Жалиев, Саламат Атамурадов, Шаҳриёр Каримбоев, Навруз Хаипов, Самат Полвонов, Тимур Турдиев, Алберт Сиддиқов, Расул Мусаев, Курдиёр Эралиев, Ғафур Давлтеалиев.
Захира: Шаропат Бекимбетов, Рамазон Айтматов, Ойбек Рўзимов, Ислом Усмитдинов, Қайрат Жазизов.
Манба: KRuz.uz