Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Аббосбек Махсталиев: «Бухоро» клуби каби бизга ҳам очко жуда зарур»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 12-тур доирасидаги “Бухоро” – “Нефтчи” баҳси аввалида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Аббосбек Махсталиев “Нефтчи” матбуот хизматига интервью бериб ўтди.

"Мухлисларни “Бухоро” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги қизиқарли беллашув кутмоқда. Ўта шиддатли ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Бўлажак баҳс борасида гапирадиган бўлсам, Бухорода кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Мезбон жамоа минглаб мухлислари кўз ўнгида ғалаба учун ҳаракат қилиши табиий. “Бухоро” таркибида бир қатор номдор ва тажрибали ўйинчилар ҳаракат қилади. Мисол тариқасида, Шавкат Саломов ҳамда Азиз Ибрагимовни келтириб ўтишим мумкин", — дея ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди футболчи.

"Бухоро" клуби каби бизга ҳам очко жуда зарур. Шу сабабли, майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушамиз. Ўйинга жиддий тайёрландик. Тўғри, мавсум старти бироз омадсиз бўлди. Бироқ секин-аста жамоамиз ўз ўйинини топмоқда.  Яхши биласиз, сўнгги 3 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозондик. Бу муваффақиятлар шунчаки омад ёки тасодиф эмаслигини исботлаш учун ҳам навбатдаги турда зафар қучишимз керак. Ҳозир исталган рақиб билан ўйнаса бўлади. Фикримча, Олий лигадаги клубларнинг савияси деярли тенг. Лекин “Локомотив” клуби бу фикримдан мустасно. Улар бу йил мамлакат чемпиони бўлишлари мумкин", - деди Аббос Махсталиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:05, 16.06.2016.
Ўқилди: 4022 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [6197]

Каннаваро тарихга кирди: у Беккенбауэр, ван Бастен ва Блохиннинг ноёб рекордини такрорлади [5015]

Колумбия билан баҳсда терма жамоамиз сафида ким қандай баҳоланди? [4525]

«Атлетико» Альварес учун белгилаган нархи билан ҳаммани шокка туширди [4478]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [3427]

Пуэрта Колумбиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабасидан сўнг фикр билдирди [3063]

«Реал» трансфер бозори юлдузи учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр [2736]

«Атлетико» Альваресни «ПСЖ»га сотишни маъқуллади — «Барселона» бундан хабардор, аммо хавотирда эмас [2463]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [2099]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [2059]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик