Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рўзиқул Бердиев: «Локомотив» — ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож жамоа эмас»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги учрашувда ҳакамнинг қарорлари кўп вазиятларда рақибимиз фойдасига ҳал бўлди. Бизга эса ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон берилмади. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, “Локомотив” жамоасининг ғалабасини тан оламан. “Локомотив” кучли жамоа, буни тан олиш керак. Бундай жамоа ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас.

Учрашувда рақибимиз ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоларидан унумли фойдаланишиб, голлар уришга эришди. Дастлабки бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдаги таркибимизда бўлган ўзгаришга тўхталадиган бўлсам, Шерзод Аъзамовни алмаштиришга мажбур бўлдик, унда чарчоқ аломатлари сезилди ва тезкор ҳаракат қиладиган Дониёр Нарзуллаевни майдонга туширдик.

Иккинчи голимиз тоза гол эди, ҳеч қанақа ўйиндан ташқари ҳолат ҳам йўқ эди. Аммо учрашув ҳаками Бобур Абдухолиқовни қўли билан ўйнади деб, голни ҳисобга олмади. Бунда ҳам ҳакамнинг қарори тушунарсиз бўлди", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:24, 17.06.2016.
Ўқилди: 8255 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.