Кириш Регистрация

Сардор Қобулжонов: «Ўйинларни соғинган эканман»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” — “Нефтчи” жамоалари учрашуви (2:0) якунлангач, бухороликлар дарвозабони, учрашув қаҳрамонларидан бири Сардор Қобулжоновнинг ўйин ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

— Бугунги ғалаба билан барча “Бухоро” мухлисларини табриклайман, — дейди С. Қобулжонов. — Учрашув асосан бизнинг устунлигимизда кечди. Аммо “Нефтчи” футболчилари ҳам қарши ҳужумларда бир неча бор яхши вазиятларга эга бўлишди. Яхши ҳамки омад биз томонда бўлди.

Мазкур учрашув мавсумдаги илк ўйиним бўлгани учун ҳам ҳаяжон юқори бўлди. Жароҳатим боис анчадан буён расмий баҳсларда ўйнамаганлигим учун катта ўйинларни соғинган эканман. Қўлдан келганча мураббий ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Насиб этса, кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд этишда давом этамиз.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 14:46, 17.06.2016.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик