Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Евро-2016. Испания Туркияни тор-мор этди ва кейинги босқичга чиқди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси Туркияни (3:0) йирик ҳисобда мағлуб этди ва муддатидан олдин кейинги босқичга чиқди.

Биринчи бўлим Испания терма жамоасининг катта устунлигида ўтди. Улар рақиб дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни яратишди.

Ҳисоб 7-дақиқада очилиши мумкин эди. Мората жарима майдонига яқин жойдан кучли зарба йўллаганида, Бобожон тўпни қийинчилик билан қайтарди

Орадан 5 дақиқа ўтгач, Пике яна бир имкониятни йўққа чиқарди. У бурчакдан йўлланган тўпга яқин масофадан боши билан зарба берганида, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Турклар тайм давомида ҳужумлар уюштириб туришди, бироқ дарвоза томон бирорта аниқ зарба йўллай олишмади.

27-дақиқада Чолҳонўғли 29 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллаган эди. Тўп жуда ноаниқ кетди.

Бироз ўтгач, Нолито яна бир имкониятга эга бўлди. Хуанфран ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни сал орқароққа оширганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Нолито тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

34-дақиқада ҳисоб очилди. Нолито чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ёлғиз ўзи турган Альваро Мората баланд сакраб, боши билан тўпни дарвозага йўллади!

Бу туркларга салбий таъсир қилди ва улар 3 дақиқадан сўнг яна бир гол ўтказиб юборишди. Фабрегас тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячи Топал уни қайтаришда хатога йўл қўйиб, тўппа-тўғри Нолитога ташлаб берди. Ҳужумчи эса яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол қилди!

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Испания учинчи голни ҳам урди. Иньеста тўпни жарима майдонига етказганида, Альба дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни ўнг томондан кириб келган Моратага етказди. Альваро учун бўш қолган дарвозани ишғол этиш қийинчилик туғдирмади. Такрорий лавҳада эса Альба ўйиндан ташқари ҳолатда экани маълум бўлди. Ён ҳакам хатога йўл қўйди.

Ҳисоб йириклашгандан сўнг Испания хотиржам ўйнади. Турклар эса харчанд уринишмасин рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба йўллай олишмади.

Натижада Испания йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш вазифасини бажарди.

17 июнь, Ницца, «Стад де Нис»

Испания – Туркия 3:0 (2:0)

Голлар: Мората (34, 48), Нолито (37)

Испания: Давид Де Хеа, Жерар Пике, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Альваро Мората, Сеск Фабрегас (Коке, 71), Серхио Рамос, Хуанфран, Хорди Альба (Аспиликуэта, 81), Давид Сильва (Сориано, 64), Нолито

Туркия: Вулқон Бобожон, Ҳоқон Болта, Ҳоқон Чолҳонўғли (Шахин, 46), Гўкҳон Гўнул, Селжуқ Инон (Молли, 70), Арда Турон, Ўғузҳон Ўзёқуб (Шахан, 62), Меҳмет Топал, Ўзон Туфон, Буроқ Йилмаз, Жанер Эркин

Огоҳлантиришлар: Рамос (1), Йилмаз (9), Туфон (40).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:11, 18.06.2016.
Ўқилди: 8117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик