Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Евро-2016. Исландия Венгрия қарама-қаршилиги дуранг натижа билан якунланди

Баҳо:
+ | -

F гуруҳидан ўрин олган Исландия – Венгрия беллашуви кескин курашларга бой тарзда ўтган бўлсада, ўйинда ғолиб аниқланмади.

Биринчи бўлимни венгрияликлар фаол бошладилар. Улар рақибга нисбатан бироз тезкор ҳаракат қилиб, рақиб дарвозаси томон бир қатор ҳужумларни уюштиришди. Бироқ вазиятлар зарбагача етиб бормади.

Бўлим ўртасига келиб ўйин тенглашди. Исландия ҳам дадил ҳужумга ўта бошлади ва 31-дақиқада ҳисобни очиши мумкин эди. Ҳимоячининг қўпол хатосидан сўнг Гудмундссон жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва яқин масофадан зарба йўллади. Дарвозабон Кирай тўпни оёғи билан қайтариб юборди.

Исландиянинг фаоллиги ўз натижасини берди. 38-дақиқада жарима майдонига оширилган тўпни қайтаришда олдинига дарвозабон, сўнгра ҳимоячи қўполликка йўл қўйганидан сўнг, бош ҳакам Венгрия дарвозасига пенальти белгилади. Гулфи Сигурдссон уни аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда Венгрия бор кучи билан олдинга ташланди. Бироқ Исландия ҳимояси дарз кетмади ва рақиб ҳужумлари осонлик билан қайтариб турилди.

60-дақиқада ҳисоб янада ошиши мумкин эди. Чап қанотдан оширилган тўпга Сигурдссон яқин масофадан боши билан зарба берганида, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Шундан сўнг Венгрия катта ташаббусга эга бўлди. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилиш 88 дақиқада насиб қилди. Аниқроғи рақиб ўз дарвозасини ишғол қилди. Николич ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб, тўпни марказга оширганида Арнасон уни қайтармоқчи бўлиб, ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

Сўнгги дақиқаларда Исландия бор кучи билан олдинга ташланди, бироқ рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.

18 июнь, Марсель, «Велодром» стадиони

Исландия – Венгрия 1:1 (1:0)

Голлар: Сигурдссон (40 пен) – Арнасон (88 автогол)

Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Сигурдссон, Гуннарссон (Хадльвредссон, 66), Бьярнасон, Сигторссон (Гудьонсен, 84), Бедварссон (Финнбогасон, 69).

Венгрия – Кирай, Гузмич, Кадар, Ланг, Юхас (Салаи, 85), Штьебер (Николич, 67), Кляйнхайслер, Жужак, Надь, Гера, Пришкин (Беде, 67).

Огоҳлантиришлар: Гудмундссон (42), Финнбогасон (74), Сэварссон (77), Кадар (81), Кляйнхайслер (83), Надь (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:15, 18.06.2016.
Ўқилди: 3743 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.