Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Александр Волков: “Рақиб посбони мўъжизалар намойиш этди”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Александр Волков ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Ижобий натижани кутгандик. Бугунги учрашувда қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишимиз талаб этиларди. Футболчилар ҳам буни ҳис қилиб туришганди. Аммо, қандайдир босим таъсир ўтказиб, биринчи бўлимдаги ўйинимиз қовушмай кутилмаганда “курёз” голни ўтказиб юбордик. Танаффусдан кейин гол уриш учун кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. “Металлург” дарвозабони бор маҳоратини намойиш этган ҳолда мўъжиза кўрсатиб имкониятларимизни йўққа чиқишига сабабчи бўлди. Футболда бежизга дарвозабон ярим жамоа деб айтишмайди. Ҳар ҳолда учрашув давомида бир нечта ўйинда ҳам юзага келтирмаган вазиятларга эга бўлгандик. Шу сабабли йигитларга эътироз йўқ. Рақиб посбонига офарин дейишдан ўзга чорамиз қолмади. Чунки жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Мамазулумов анча вақтдан бери майдонга тушмаётганди. Машғулотларда муносиб тарзда ҳаракат қилаётганлиги учун бугун амалда синаб кўришга қарор қилгандик. Уни тажрибасини инобатга олган ҳолда асосий таркибга киритгандик. Афсуски, танаффусда уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:09, 21.06.2016.
Ўқилди: 2786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.