Франция яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланганидан хабарингиз бор. Бу босқичда бир қатор сенсациялар кузатилди, кимлардир мусобақа билан хайрлашди. Дебютантлар эса плей-оффга йўл олди. Келинг, шу босқич статистикасига бироз назар ташлаймиз.
Энг кўп учрашув бошқарган ҳакам
Англиялик ҳакам Марк Клаттенбург мусобақа гуруҳ босқичида энг кўп ўйин бошқарди. Унга 4та ўйинда ишонч билдирилди ва у ишончни оқлади.
Энг кўп томошабин
Гуруҳ босқичида энг кўп томошабин очилиш ўйинига тўғри келди. "Стад-де-Франс" стадионида ўтган Франция ва Руминия учрашувига 75113 томошабин йиғилди.
Энг кам томошабин
Энг кам томошабин эса "Стадьом-де-Тулуз" стадионида қайд этилди. Россия ва Уэльс терма жамоалари ўйинини кўриш учун 28840 томошабин стадионга келди.
Сариқ карточкалар
Гуруҳ босқичи ўйинлари давомида ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 125 та сариқ карточка кўрсатилди.
Қизил карточкалар
Қизил карточкалар сони эса 2та ташкил қилади. У ҳам бўлса, иккинчи сариқ карточкадан кейин кўрсатилганидир.
Энг йирик ҳисоблар
Учта ўйинда йирик 3:0 ҳисоблари қайд этилди. Булар — Россия - Уэльс, Испания - Туркия ва Бельгия - Ирландия.
Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Альбания ва Швейцария ўйинини бошқарган испаниялик ҳакам Карлос Веласко Карбальо ўйин давомида 7та сариқ карточка кўрсатган.
Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Шимолий Ирландия ва Германия ўртасидаги учрашувни бошқарган француз ҳаками Клеман Турпен футболчиларни жазоламаган.
Пенальтилар
Гуруҳ босқичида ҳакамлар томонидан дарвозаларга 7 марта пенальти белгиланган. Шундан 3тасини футболчилар голга айлантира олмаган.
Тўпурарлар
3та - Гарет Бейл (Уэльс), Альваро Мората (Испания).
2та - Балаж Жуджак (Венгрия), Криштиану Роналду (Португалия), Ромелу Лукаку (Бельгия), Нани (Португалия), Димитри Пайе (Франция), Иван Перишич (Хорватия), Богдан Станку (Румыния, 2).
Автоголурарлар
1та - Киран Кларк (Ирландия), Биркир Севарссон (Исландия).